МИЛЛАТ ПЕШВОСИ НОМАЪЛУМ АСКАР ОРОМГОҲИГА ГУЛЧАМБАР ҚЎЙДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Россия Федерациясига расмий ташрифи Номаълум аскар оромгоҳига гулчамбар қўйиш билан бошланди.
“Александровский сад” майдонидаги гулчамбар қўйиш маросимида фахрий қоровул ва оркестр саф тортган эди.
Москва шаҳрининг ҳарбий коменданти Тожикистон Республикаси Президентига озодлик қурбонлари хотирасига ҳурмат кўрсатишга бағишланган маросимга Фахрий қоровул саф тортгани ва тайёрлиги ҳақида маълумот берди.
Тожикистон Давлати раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон тантанали мусиқа содаси остида Абадий гулхан ёнига гулчамбар қўйиб, бир дақиқалик сукут билан Россия Федерацияси қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бонг садолари ва бир дақиқалик сукутдан сўнг, Тожикистон Республикасининг Миллий мадҳияси ижро этилди.
Гулчамбар қўйиш маросими тугагандан сўнг, Фахрий қоровул мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва гулчамбар қўйиш маросими иштирокчиларидан олдидан тантанали юриб ўтди.
Маросимда Тожикистон Давлат раҳбарига Россия Федерацияси Ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари ҳамроҳлик қилишди.