Миллат пешвоси Свердловск вилояти губернаторини қабул қилди

28 ноябр куни Душанбе шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерациясининг Свердловск вилояти губернатори Евгений Кувайшев билан учрашув ӯтказди.
Мулоқот чоғида Миллат пешвоси Тожикистон томони икки давлат ӯртасидаги икки томонлама муносабатларни, жумладан, минтақавий даражадаги ҳамкорликни уларнинг муҳим таркибий қисми сифатида доимий равишда кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Давлат раҳбари шу нуқтаи назардан, бугунги кунда Россия Федерациясининг 80дан ортиқ субъектлари Тожикистон билан бевосита алоқада эканлигини қайд этди.
Улар орасида Свердловск вилояти муҳим ӯрин тутади ва Тожикистон томони Свердловск вилояти губернаторининг ӯзаро манфаатли барча соҳаларда манфаатли ҳамкорлик тӯғрисидаги таклифларини кӯриб чиқишга тайёр.
Мамлакат Президенти, шунингдек, саноатнинг турли тармоқлари, айниқса, енгил, озиқ-овқат, машинасозлик саноатлари ва Тожикистон иқтисодиётининг бошқа тармоқларида қӯшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишда сармоявий ҳамкорлик ва кооперацияни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Миллат пешвоси Тожикистон ва Россия кун тартибидаги муҳим мавзу – фуқароларимизнинг Россиядаги меҳнат фаолиятини ҳам қайд этди.
Энергетика, фармацевтика ва туризм соҳалари ҳам ҳамкорликнинг истиқболли йӯналишлари сифатида талқин қилинди.
Учрашув якунида Миллат пешвоси деярли барча соҳаларда ӯзаро ривожланиш учун жиддий асос борлигини, кӯзланган натижаларга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилишни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.