Миллат пешвоси БМТ иқлим конференциясида нутқ сўзлади
1 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсияси томонларининг 28-конференциясининг ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари иқлим ўзгаришининг асосий масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
Тожикистон Республикаси Президентининг сўзларига кўра, 93 фоизини тоғлар ташкил этувчи мамлакатимиз иқлим ўзгариши таъсиридан энг заиф давлатлардан биридир.
Иқлим ўзгаришининг мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Тожикистон ҳукумати 2030 йилгача иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича миллий стратегияни амалга оширмоқда.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг иқлим ўзгариши соҳасидаги устувор йўналишларини айтиб ўтди.
Мамлакат Президенти Тожикистоннинг ушбу фондга биринчи молиявий ҳиссасини қўшиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, ушбу фондда халқаро ҳамжамият ва халқаро ташкилотлар ҳам иштирок этади.
Тожикистон Республикаси Президенти халқаро ҳамжамият сув билан боғлиқ бошқа мақсад ва мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Жорий йилнинг март ойида Ню-Йоркда Тожикистон ва Нидерландия раислигида бўлиб ўтган БМТнинг иккинчи сув конференсияси натижалари бу жараённинг муҳим ютуғи бўлди.
Мамлакат раҳбари Тожикистон томонининг сув ва иқлим соҳасидаги глобал кун тартибини амалга оширишда ижодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.