Суғд вилояти делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 2-4 декабр кунлари Тожикистон Республикаси Суғд вилояти делегацияси вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзодабошчилигида тадбиркорлар ва ишбилармон доиралар билан мулоқот ӯтказиш мақсадида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига иш сафари билан ташриф буюрди.
Вилоят делегацияси сафар доирасида бир қатор машҳур ширкатлари, жумладан, «Лента» ширкати бош директори Владимир Сорокин, «Токио сити» ширкати директори Сергей Симарёв, «Акрос» ширкати раҳбари Александр Шинкаренко, «ЮМО» ширкати вакиллари билан учрашиб, Суғд вилоятидаги мавжуд имкониятлар, енгил саноат, металлургия, заргарлик маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, узумчилик ва балиқчилик соҳалари ҳолати ҳақида маълумот тақдим этди.
Суғд вилояти кенг имкониятларга эга бўлиб, томонлар савдо айланмаси ҳажмини яхшилашлари мумкинлиги таъкидланди.