Сада байрами инсониятнинг номоддий мероси реестрига киритилди
Боцвана Республикасида Юнесконинг номоддий маданий меросини сақлаш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 18-ҳукуматлараро сессиясида ўз ишини бошлади. Тадбир 9 декабргача давом этади ва унда номоддий маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга аъзо мамлакатлар вакиллари иштирок этади.
6 декабр куни Тожикистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикасининг таклифи билан Сада байрами инсониятнинг номоддий мероси реестрига киритилди.
Шунингдек, Атлас-адрас тӯқиш анънаси ҳам Юнесконинг инсониятнинг номоддий мероси рўйхатидан ӯрин олди.