Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири Тожикистон Республикаси билан икки томонлама муносабатларни ижобий баҳолади
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси А. Раҳмонзода Марказий Осиё давлатлари, Грузия ва Украина элчиларининг Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Б. Саидов билан учрашувида иштирок этди.
Учрашувда Марказий Осиё давлатлари, Грузия ва Украинанинг Ўзбекистон билан икки ва кўп томонлама асосда кўп қиррали ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди.
Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири Тожикистон Республикаси билан икки томонлама муносабатларни ижобий баҳолаб, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришда икки давлат раҳбарларининг ҳиссаси ва ролини таъкидлади.
Томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.