Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон энергетика вазирларининг учрашуви

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Тожикистон Республикаси энергетика ва сув захиралари вазири Далер Жума, Қирғизистон Республикаси энергетика вазири Таалаибек Ибраев ва Покистон Ислом Республикаси энергетика вазири Муҳаммад Али йиғилишида мумий қиймати 1,2 миллиард Ақш доллари бӯлган КАСА – 1000 лойиҳасини муҳокима қилишди.
Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон энергетика вазирларининг учрашуви Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсияси (CОП 28)доирасида Дубайда бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Вазирлар Тожикистон, Покистон ва Қирғизистон ҳудудида ушбу йирик лойиҳа объектларини қуриш якуний босқичда эканлигини таъкидладилар.
Таъкидланишича, томонлар лойиҳадан тижорат мақсадларида фойдаланиш босқичини имкон қадар тезроқ бошлаш учун жамоавий қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Шу муносабат билан Вазирлар халқаро молия ташкилотларига ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларни кенгайтириш бўйича тегишли баёнотлар тайёрладилар.
Учрашувда Вазирлар КАСА-1000 лойиҳаси, тоза электр энергиясини минтақалараро узатишнинг ноёб намунаси ва икки минтақани – Марказий Осиё ва Жанубий Осиёни бирлаштирган яшил энергия ташаббусининг муҳимлигини тасдиқладилар.
Таъкидланишича, ушбу лойиҳа нафақат ушбу лойиҳадан фойда кўрган маҳаллий аҳолининг фаровонлигини оширади, балки иқлим ўзгаришига қарши курашга ҳам катта ҳисса қўшади.