Маҳмадтоир Зокирзода БМТнинг доиравий Конвенсияси томонларининг 28-конференциясида иштирок этди

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси Маҳмадтоир Зокирзода Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсияси томонларининг 28-конференциясида иштирок этди ва нутќ сўзлади. Бу ҳақда Намояндалар мажлиси матбуот котиби хабар берди.
Бугунги кунда иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси жаҳон ҳамжамиятининг долзарб мавзуларидан бири бўлиб, уни халқаро ҳамкорлик ва интеграциясиз ҳал этиб бўлмайди, деб таъкидланди.
Таъкидлаш жоизки, иқлим ўзгаришининг мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Тожикистон ҳукумати 2030 йилгача бўлган даврда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича миллий стратегияни амалга оширмоқда. Об-ҳаво ва иқлимнинг ўзаро таъсирининг энг аниқ белгиларидан бири музликларнинг тез эриши ҳисобланади.
Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида Марказий Осиё сувларининг 60 фоизигача манбаи бўлган Тожикистондаги 13 минг музликдан мингтаси бутунлай ериб кетди.
Маҳмадтоир Зокирзода, шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг қарорларини иқлим ўзгариши ва сув танқислиги муаммоларини ҳал қилишда жуда муҳим ва самарали деб бањолади.