Ёвон ноҳиясида мактабнинг қўшимча биноси очилди

15 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Хатлон вилоятига иш сафари доирасида Ёвон ноҳиясининг Ваҳдат қишлоғида 61—ўрта таълим муассасасининг икки қаватли қўшимча биноси очилди. Бу ҳақда Хатлон вилояти раиси аппарати ахборот-таҳлил бўлимига таяниб «Ховар» агентлиги хабар бермоқда.
Мактаб қўшимча биносининг очилишида Хатлон вилояти раиси Давлатали Саид, Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири Раҳим Саидзода ва соҳа вакиллари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини шонли нишонлашга бағишланган ободонлаштириш ва яратиш ишлари режаси доирасида таълим ва тарбия даражаси ва сифатини ошириш мақсадида 13та ўқув хонасидан иборат икки қаватли қўшимча бино қурилиши режалаштирилган эди. Икки сменада 650 нафар ўқувчи мўлжалланган, директор ва ўқитувчилар кабинетидандан иборат иншоот 2 миллион сомоний эвазига қад кўтарган бўлиб, шундан 370 минг сомонийси маҳаллий бюджетдан ажратилган.
Таълим муассасасининг қўшимча биносида қурилиш ишлари 2022 йилда бошланган ва ҳозирда фойдаланишга топширилган. Ўқув хоналари барча жиҳозлар, ўқув қуроллари билан таъминланган.