Қатар маданият ҳафталиги
2024 йилда Тожикистонда Қатар маданият ҳафталиги ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу масала Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Қатар Давлати Маданият вазирлиги делегацияларининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви чоғида муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги маълумотига таяниб “Ховар” ТМАА хабар беради.
Мулоқот жараёнида вазорат фаолияти ва унинг дўсту биродар давлатлар маданият муассасалари билан ҳамкорлиги тўғрисида фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, Тожикистон Республикасида Қатар Давлати маданият кунлари ва Қатар Давлатида Тожикистон Республикаси маданият кунлари ўтказилишини икки давлат учун ўзаро манфаатли ташаббус деб баҳоладилар.