Ташкилий қўмитанинг йиғилиши
Тожикистон Республикаси Адлия вазирлигида Тожикистон Республикаси Адлия вазири Музаффар Ашуриён бошчилигида 2024 йилнинг ҳуқуқий маърифат йили деб эълон қилиниши муносабати билан ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ташкилий қўмита 2024 йилнинг ҳуқуқий маърифат йили деб эълон қилиниши муносабати билан ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Тожикистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида» ги Паёмидан келиб чиқадиган кўрсатмаларни ўз вақтида бажаришга қаратилган.
Қўмита йиғилишида ҳуқуқий маърифат йилини эълон қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Адлия вазирлигининг тегишли тузилмаларига вазифаларни топшириш масалалари муҳокама қилинди.