ДАВЛАТ БОШЛИҒИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ “НЕБРАС” ЭНЕРГЕТИК ШИРКАТИ МУДИРЛАР КЕНГАШИ РАИСИ МУҲАММАД НОСИР АЛ-ҲОЖИРИЙ БИЛАН МУЛОҚОТИ
21 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қатар Давлатига давлат сафари доирасида Давҳа шаҳрида “Небрас” энергетик ширкати Мудирлар кенгаши Раиси Муҳаммад Носир ал-Ҳожирий билан учрашди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мазкур мулоқотни мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоя киритиш соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш учун муҳим, деб баҳолади.
Тожикистон Республикаси қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди. Мамлакат Ҳукумати “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида “2023-2037 йиллар учун “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси”ни қабул қилган.
Тожикистонда қуёш ва шамол каби қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Қатар Давлати томонидан ушбу соҳаларга сармоя киритиш имкониятларини ўрганиш, ҳар икки томон учун манфаатли устувор лойиҳаларни амалга ошириш ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшиш таклифи берилди.
Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр билдирилди.