ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОН ҚАТАР ДАВЛАТ САРМОЯЧИЛИК ФОНДИНИНГ САРМОЯЧИЛИК БЎЛИМИ РАИСИ ШАЙХ ФАЙСАЛ ИБН СОНИЙ ОЛИ СОНИЙ БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
21 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қатар Давлатига давлат сафари доирасида Давҳа шаҳрида Қатар Давлат сармоячилик фондининг сармоячилик бўлими Раиси Шайх Файсал ибн Соний Оли Соний билан учрашди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қатар Давлатини Тожикистоннинг тижорат, иқтисодий ва сармоя ўтказиш соҳасидаги муҳим шерикларидан бири беб баҳолади.
Томонлар мулоқот жараёнида саноат ва энергетика соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Тожикистонга Қатар сармоясини жалб этиш йўналишида улкан имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Шу боис, Қатар томонидан ҳар икки томон учун манфаатли устувор лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш таклиф қилинди.
Мулоқот чоғида Тожикистоннинг Евроосиё минтақасидаги улкан транзит имкониятларидан фойдаланиш, мамлакатимизнинг қайта тикланадиган энергияси, саноат, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистоннинг имконият ва иқтидорларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш Қатарга экспорт қилиш бўйича улгуржи тақсимлаш ва логистика марказларини таъсис этишга сармоя киритиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли, деб баҳоланди.
Шунингдек, мулоқот асносида Тожикистон Республикасининг устувор лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида “Қўшма иқтисодий ва сармоячилик жамғармаси” таъсис этиш таклиф қилинди.