ФУТБОЛ БЎЙИЧА ТОЖИКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ БИЛАН МУЛОҚОТ

22 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қатар Давлатига давлат сафари доирасида Давҳа шаҳрида футбол бўйича Тожикистон Республикаси терма жамоаси ўйинчилари билан мулоқот ўтказди.
Давлат раҳбари, Тожикистон Республикаси Миллий олимпиада комитети Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимий суҳбат чоғида Тожикистонда футболни ривожлантириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, футболни оммалаштириш ва Тожикистон Футбол федерацияси фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ёшларни ватанпарварлик, Ватанни севиш ва ватандорлик билан фахрланишга чақирди.
Ёшлар имкон қадар машғулотлар билан шуғулланиши, юртимиз байроғини жаҳон майдонларида муносиб ютуқлар билан юксакка кўтариши лозимлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубоги ўйинларида биринчи марта иштирок этмоқда.
Бугунги кунгача “А” гуруҳидан ўрин олган Тожикистон футбол жамоаси Осиё Кубоги – 2023 ўйинларида Хитой ва Қатар жамоалари билан куч синашди.
22 январ оқшомида футбол бўйича Тожикистон Республикаси терма жамоаси Осиё Кубоги –2023 ўн саккизинчи ўйинлари доирасида Давҳа шаҳрида Ливан миллий терма жамоаси билан куч синашди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суҳбат якунида тожик футболчиларига муваффақиятлар тилади.