ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ИШОНЧИНИ ОҚЛАШДИ
22 январда «Осиё кубоги-2023» «A» гуруҳининг 3-тур доирасидаги Тожикистон-Ливан ўйини бўлиб ўтди.
Учрашув икки томон учун ҳам осон кечмади. Дастлаб рақиблар терма жамоамиз дарвозасини ишғол қилди. Ўйин давомида рақиблар жамоасидан бир ўйинчининг қизил картичка олгани ва бу вазиятдан самарали фойдаланган футболчиларимиз Ливан терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Қатар ва Тожикистон терма жамоалари ўз учрашувларида ғалаба қозониб плей-оффга чиқди.
Футбол мухлислари ва барча юртдошларимизни ғалаба билан муборакбод этамиз.
Тожикистон терма жамоаси ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров: -Президентимиз кейинги ўйинда фақат ҳужум қилиш кераклигини таъкидладилар. Давлат раҳбари билан учрашув бизга мотивация берди. Ўзимизга топширилган вазифани аъло даражада бажардик.
Дарвозабон Рустам Ятимов: -Мухлисларнинг қўлловини ҳис қилиб турдим. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Президентимиз Эмомали Раҳмонга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Давлат раҳбарининг шахсан ўзи бизга вақт ажратгани, албатта, қувонтиради.
Таъкидлаш жоиз, ўз тарихида биринчи марта Осиё кубогида қатнашаётган Тожикистон терма жамоаси биринчи уринишдаёқ гуруҳдан чиқишни уддалади. 1/8 финалда футболчиларимиз “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма жамоа билан кураш олиб боради.