Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Тожикистонда
Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Тожикистон Республикасида расмий ташриф билан бӯлиб турибди.
Ташриф дастурига кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Мурат Нуртлеу Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджиддин Муҳриддин билан учрашади ва Тожикистоннинг нуфузли корхона ва компаниялари вакиллари билан мулоқот қилади. Ташриф дастурида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг пойтахтнинг Дўстлик майдонидаги Исмоили Сомоний ҳайкали ва Тожикистондаги қозоқ тинчликпарвар кучлари ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.