Ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши
Эришилган келишув асосида 2024 йилнинг 21-27 январ кунлари Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳуқуқий масалалар бўйича ва топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан «Ховар» га хабар берилди.
Учрашув давомида томонлар Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг қолган ҳудудларида дала ишларини олиб боришди ва Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда ишни давом эттиришга келишиб олдилар.
Учрашув дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди.