Элчи билан учрашув
Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фаррух Шарифзода Туркия Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Умут Ажарни қабул қилди.
Учрашувда Тожикистон ва Туркия ўртасидаги турли соҳалардаги икки ва кўп томонлама муносабатлар масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар савдо, иқтисодиёт, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.