Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ҳамраислари учрашди
26 январ куни Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ҳамраислари Саймумин Ятимов ва Қамчибек Тошиевнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан «Ховар» га хабар берилди.
Учрашув давомида ҳукумат делегациялари раҳбарлари Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасини белгилаш масалаларини муҳокама қилдилар ва Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича томонларнинг тегишли гуруҳларига ҳар икки давлатнинг бошқа минтақалардаги чегараларини кесиб ўтишни янада аниқлаш учун ишларни давом эттириш бӯйича тегишли кўрсатмалар бердилар.
Учрашув ўзаро англашув ва ўзаро келишув муҳитида ўтди.