Нодир совғалар «Миллий музей»га топширилди
Тожикистон Республикаси Президенти, Тожикистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Миллий музейига миллий терма жамоа томонидан тақдим этилган спорт кийимлари, жумладан, «Эмомали Раҳмон» ёзуви (футболка), жамоа байроғи ва Тожикистон футбол Федерациясининг тасвири туширилган тўпни совға қилди.
Тожикистон Миллий музейи услубий бўлими ва илмий кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Алишер Зариповнинг сўзларига кўра, Нодир совғалар Миллат пешвоси ҳурматли Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмалари асосида «Миллий музей» Давлат муассасасига топширилган.
«Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон совғалари» залидаги совғалар музей қоидаларига мувофиқ алоҳида бурчакда намойиш этилади.
Таъкидлаш жоизки, 22 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Qatar давлатига давлат ташрифи ва мамлакат раҳбарининг Тожикистон миллий терма жамоаси делегацияси билан учрашуви доирасида Тожикистон футбол Федерацияси вакиллари томонидан давлат раҳбарига спорт кийимлари ва тўп совға қилинган эди.