Сада – миллий байрам
Тожикистон Миллий Фанлар Академиясида «Садани нишонлаш, унинг миллий қадриятлари» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Миллий Фанлар Академияси президенти Кобилжон Хушвахтзода Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан Сада байрами тарихи ва ушбу қадимий байрамнинг қайта тикланиши ҳақида маълумот берди.
Тадбирда Тарих, Археология ва Этнология институти, Рӯдакий номидаги Тил ва адабиёт институти, А. Баховаддинов номидаги Фалсафа, Сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти ходимлари томонидан «Сада байрами тарихи ва маросимлари», «Сада – миллий байрам», «Сада байрами-нурнинг зулмат устидан ғалабаси» маърузалар қилинди.
Қайд этилишича, Сада тожик цивилизациясининг миллий ва қадимий байрамларидан бири бўлиб, бу байрам аждодларнинг афсонаси ва анъаналарига кўра баҳор келиши, деҳқонларнинг экиш ишларига тайёрланиши, ёруғликнинг намоён бўлиши, Наврӯз келишидан хабар беради.