Миллат пешвоси Европа Кенгаши президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

13 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Европа Кенгаши президенти муҳтарам Шарл Мишел билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида томонлар Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги томонларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари сиёсий, иқтисодий ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича томонлар ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Томонлар хавфсизлик соҳаси, жумладан, Афғонистондаги вазият ва Тожикистон-Афғонистон чегарасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқди. Шу муносабат билан БОМКА, КАДАП ва ЛЕЙКА каби дастурлар доирасидаги ҳамкорлик давом эттирилишига умид билдирилди.
Тожикистон Президенти «яшил иқтисодиёт» ва «яшил энергия» сиёсатини амалга оширишда янада фаол ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Томонлар «Марказий Осиё–Европа Иттифоқи» доирасида янада самарали ҳамкорлик қилиш ва икки минтақа ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик масалалари бўйича конструктив мулоқотни мустаҳкамлашга умид билдирди ҳамда келгусидаги алоқалар жадвали юзасидан фикр алмашди.