Миллат пешвоси иш сафари билан Қатар Давлатига жӯнаб кетди

17 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Қатар Давлатига жӯнаб кетди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Раиси, Тожикистон Республикаси Бош вазири, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қӯйишди.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар бўйича ёрдамчиси ва бошқа мансабдор шахслар ҳамроҳлик қилмоқда.