ҲАР БИР ОИЛАГА “ШОҲНОМА” ШОҲ АСАРИ
Абулқосим Фирдавсийнинг ўлмас шоҳ асари – “Шоҳнома” китобининг 2010 йилда Камол Айний ва Зоҳир Аҳрорий томонидан нашр этилган нусхаси Тожикистоннинг ҳар бир оиласига етиб бориши учун нашрга танлаб олинди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Фанлар миллий академияси матбуот анжуманида маълум қилинди.
Рўдакий номидаги Тил ва адабиёт институти директори Фарангис Шарифзоданинг таъкидлашича, ишчи гуруҳ “Шоҳнома”нинг маълум бўлган тўрт нусхасини синчиклаб ўрганиб, таққослаганидан сўнг Камол Айний ва Зоҳир Аҳрорий томонидан тузилган нусхани нашрга тайёрлаш тўғрисида хулосага келдилар.
Фирдавсий “Шоҳнома”сини тайёрлаш ва ушбу дурдона асарни тайёрлашни жадаллаштиришга кўмаклашиш жараёнида ишчи гуруҳ учун барча зарур шароитлар яратиб берилгани таъкидланди.
“Шоҳнома” матнини таҳрир қилиш учун Рўдакий номидаги Тил ва адабиёт институти, республика олий ўқув юртлари, Ёзувчилар уюшмаси, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Тил ва терминология комитетидан матншунос ва мумтоз адабиёт мутахассислари жалб қилингани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 5 декабр куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон академик Бобожон Ғафуровнинг 115 йиллигига бағишланган халқаро симпозиумда сўзлаган нутқида халқимизни аждодлар тарихи ва маданиятидан янада яхшироқ хабардор қилиш мақсадида Абулқосим Фирдавсийнинг ўлмас “Шоҳнома” асарини нашр этиб, мамлакат аҳолисига етказиб бериш юзасидан кўрсатма берган эди.