КАДРЛАР КАСБИЙ МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА
2023 йилда 17 нафар офицер ва курсантлар мамлакат ва хориждаги олий мактабларда таълим билан қамраб олиниб, шунингдек, таълим билан машғул бўлган 10 нафар ҳарбий хизматчи олий касбий таълим муассасасини битирганидан сўнг ҳарбий хизматни давом эттириш учун Комитетга қайтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети раиси Рустам Назарзода 7 феврал куни матбуот анжумани чоғида хабар берди.
Кадрларни тайёрлаш ва қайта ўқитиш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш мақсадида 2023 йилда Комитетнинг 259 нафар ҳарбий хизматчиси 84та конференция, таълим босқичлари ва машғулотларда иштирок этдилар.
Комитет 2024 йилда Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси соҳасидаги давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ мақсадида бир қатор вазифаларни, жумладан, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳарбий тайёргарлик ва Комитет шахсий таркибининг касбий маҳоратини юксалтириш, Шаҳринав ноҳиясида ғаввослар ва кинологлар тайёрлаш маркази, ушбу ноҳияда Қутқарувчиларни тайёрлаш маркази қурилиши, Роғун шаҳрида ҳарбийлаштирилган тоғ-қутқарув хизмати ва Комитет бўлими биноси, Жалолиддин Балхий ноҳиясида табиий офатдан зарар кўрганларни қабул қилиш маркази, кризис ҳолатларини бошқариш марказларини қуришни халқаро ҳамкорлар ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг “2023-2028 йилларга мўлжалланган аҳоли ва ҳудудни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга доир ўрта муддатли давлат дастури” қарорини ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган.