ЁҚИЛҒИ БОЗОРИДАГИ ВАЗИЯТ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
2023 йилда республикага 892 миллион 631 минг доллар ўртача нархдаги 1 миллион 413 минг 600 тонна нефт маҳсулотлари киритилдики, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 164,2 минг тонна ортиқ бўлиб, унинг ўртача импорт нархи ўтган йилнинг январ-декабр ойларига нисбатан 98 долларга ёки 13,4 фоиз миқдорга пасайган. Шу миқдордан 436,5 минг тоннани дизел ёқилғиси, 348,1 минг тоннани бензин, 411 минг тоннани суюлтирилган газ ва 218 минг тоннани бошқа нефт маҳсулотлари ташкил қилади. Бу ҳақда 7 феврал куни Тожикистон Республикаси қошидаги Монополияга қарши кураш хизмати матбуот анжуманида хабар берилди.
Шу даврда 38та хўжалик субъекти 751 доллар ўртача нархдаги 327,7 миллион долларлик 436,5 минг тонна дизел ёқилғиси киритдики, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,4 минг тонна ортиқ ва унинг ўртача импорт нархи ўтган йилнинг январ-декабр ойига нисбатан 125 доллар ёки 14,3 фоизга пасайган.
Бензин импорт қилувчилар бу даврда республикага 655 доллар ўртача нархда ва 228,1 миллион сомонийлик 348,1 минг тонна бензин импорт қилдиларки, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,3 минг тоннага кўпдир. Бир тонна бензиннинг ўртача импорт нархи 2023 йилнинг декабр ойида 655 долларга тенг бўлиб, шу йилнинг январ ойига нисбатан 131 доллар ёки 20 фоизга ортган.
Ички бозорда ёқилғи нархи ўзгаришининг асосий сабаблари 2023 йил давомида экспорт қилувчи мамлакатларда 1 тонна бензин нархининг барқарор эмаслиги ва ушбу мамлакатлар томонидан айрим тўсқинликларнинг жорий этилиши, деб баҳоланди. Шу билан бирга, 1 барел нефтнинг нархи 2023 йилда январ ойидаги 84 доллардан сентябр ойида 92 долларга тенг бўлди.