ИЛҒОР СТРАТЕГИК МАРКАЗЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК
2023 йилда Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази мутахассислари ўз касбий маҳоратларини Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасининг илғор интеллектуал марказларида такомиллаштирдилар. Бу ҳақда матбуот анжумани чоғида Стратегик тадқиқотлар маркази директори Хайриддин Усмонзода “Ховар” ТМАА мухбирининг ушбу орган ходимларининг касбий малакаларини ошириш қандай амалга оширилаётгани ҳақидаги саволига жавоб берди.
Бошқа мамлакатларнинг таҳлилий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик марказ ходимларининг таҳлилий ва мутахассислик тажрибасини халқаро миқёсда таништириб, уни янада мустаҳкамлаётгани айтиб ўтилди.
Тожикистон Республикаси қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази бошқа мамакатларнинг бир қатор таҳлилий ва тадқиқот марказлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётгани таъкидланди. Марказ фақатгина 2023 йилда Туркманистон, Беларус, Хитой ва Қозоғистоннинг таҳлилий-интеллектуал марказлари билан ўзаро англашув меморандумларини имзоладики, унинг асосида ходимлар алмашинуви кўзда тутилган.
Хайриддин Усмонзода халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мутахассислар томонидан мамлакат давлат сиёсати позициясини тарғиб этиш ва ойдинлаштиришда муҳим, дея баҳолаб, марказ бу муддатда халқаро ташкилотлар билан тузилган ҳукумат шартномалари доирасида ҳамкорликларни кенгайтирганини таъкидлади.
Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Форуми, Марказий Осиё Стратегик марказлари Форуми, Ашхобод шаҳридаги БМТ Превентив дипломатия маркази, Марказий Осиё ва Хитой Стратегик марказлари Форуми ва Марказий Осиё ва Жанубий Корея Стратегик марказлари Форумининг аъзоси эканлиги маълум қилинди.