ҲУКУМАТ ҚАРОРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Сўнгги 3 йил мобайнида республикада 104та мактабгача тарбия муассасаси, 276та спорт зали ва 897та спорт майдончалари бунёд этилган. Жумладан, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 3та мактабгача тарбия муассасаси, 12та спорт зали, 34та спорт майдончаси, Суғд вилояти шаҳру ноҳияларида 23та мактабгача тарбия муассасаси, 21та спорт зали, 47та спорт майдончаси, Хатлон вилояти шаҳру ноҳияларида 14та мактабгача тарбия муассасаси, 112та спорт зали, 361та спорт майдончаси, Душанбе шаҳрида 18та мактабгача тарбия муассасаси, 16та спорт зали, 62та спорт майдончаси, республика бўйсунишидаги шаҳру ноҳияларда 46та мактабгача тарбия муассасаси, 115та спорт зали ва 393та спорт майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу маълумот 2 феврал куни бўлиб ўтган Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Маҳаллий ривожланиш комитети матбуот анжуманида журналистлар эътиборига ҳавола қилинди.
Матбуот анжуманида, шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маҳаллий ривожланиш комитети томонидан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳарча таъсис этиш, янги бунёд этилган аҳоли пунктини қишлоқ категориясига киритиш, Тожикобод, Левакант, Восеъ, Зафаробод шаҳру ноҳияларининг айрим аҳоли пунктлари номини алмаштиришга доир қарорлари имзоланиб, мазкур қарорлар асосида 2та шаҳарча таъсис этилгани, 2та жамоат, 12та қишлоқ номи ўзгартирилиб, 1та янги бунёд этилган аҳоли пункти қишлоқ категориясига киритилгани ҳақида айтиб ўтилди.
«Айни пайтда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг аҳоли пунктлари номини ўзгартириш, шаҳарча ва жамоатлар таъсис этиш, янги бунёд этилган аҳоли пунктларини қишлоқ категориясига киритишга доир 7та қарори ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан муҳокама қилинмоқда ва келишилмоқда», – дейилди мазкур матбуот анжуманида.