ЁШЛАР ЎРТАСИДА ГИЁҲВАНДЛИК ҲОЛАТЛАРИ КАМАЙДИ
Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлигининг 2023 йилдаги фаолияти натижаларига доир матбуот анжумани чоғида “Ховар” ТМАА мухбири “2021-2030 йиллар учун мўлжалланган Тожикистон Республикасида наркотик моддаларни назорат қилишга доир миллий стратегияси” нинг биринчи босқичини амалга ошириш ҳолати ва натижалари ҳақида савол берди.
Агентлик раҳбариятининг хабар беришича, ушбу Стратегияни амалга ошириш натижасида фуқаролар, хусусан, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ҳолати камайган. Масалан, агар 2008 йилда мамлакат ҳудудида 8 минг 645та гиёҳвандлик ҳолати қайд этилган бўлса, 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра, бу миқдор 4 минг 160 нафарни ташкил қилди. Бир йил мобайнида, яъни 2022 йилдан 2023 йилгача гиёҳвандлар сони 221 нафарга ёки 5 фоизга камайган.
Эслатиб ўтамиз, “2021-2030 йиллар учун мўлжалланган Тожикистон Республикасида наркотик моддаларни назорат қилишга доир миллий стратегияси” 2021 йилнинг март ойида қабул қилинган бўлиб, икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич 2021-2025 йиллар ва иккинчи босқич 2026-2030 йилларни ўз ичига олади.
Стратегиянинг асосий мақсадлари – Тожикистон Республикасининг гиёҳванд моддалар ва унинг зарарли оқибатлари дан хавфсизлигини таъминлаш, халқаро терроризмни молиялаштириш манбаларидан бири бўлган гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашни кучайтириш ҳисобланади.