А. Раҳмонзоданинг Л. Қудратов билан учрашуви бўлиб ўтди

Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси А. Раҳмонзоданинг Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Қудратов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар имзоланган ҳужжатларни ўз вақтида бажариш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.
Томонлар икки мамлакат саноат соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро режаларни мувофиқлаштириш, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва зарур чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар.