Ташқи ишлар вазирлигида мулоқот

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ёрдамчиси, БМТ тараққиёт дастури директорининг ўринбосари, шунингдек, БМТ ТДнинг Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича минтақавий директори Ивана Живковични қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар ушбу дастур томонидан Тожикистонда амалга оширилаётган лойиҳалар, бўлажак тадбирлар, шунингдек, турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни кенгайтириш имкониятлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.