БМТ Бош котиби вакили билан учрашув

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг амалдаги вакили, БМТнинг Марказий Осиё бўйича превентив дипломатия минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзени қабул қилди.
Учрашувда Тожикистон Республикаси ва Марказ ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар ташкилоти билан дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва хавфсизлик муаммоларига қарши курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва бошқариш каби турли соҳалардаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.