Миллат пешвоси ҳузурида иш йиғилиши

26 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмидан келиб чиқадиган чора-тадбирлар режасининг амалга оширилиши, шунингдек, бошқа ўз ечимини кутаётган масалалар бўйича иш йиғилиши ўтказди.
Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбарияти, мамлакат Бош вазири ўринбосари, Тожикистон Республикаси Президенти ёрдамчилари, Бош прокурор, бир қатор вазирлигу идоралар, Фанлар миллий академияси, Стратегик тадқиқотлар маркази, Исломшунослик маркази ҳамда бошқа марказий давлат органлари раҳбарлари иштирокида ўтган иш йиғилишида Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёми кўрсаткичларини татбиқ этиш, хусусан, қонун устуворлигини таъминлаш ва диққат марказидаги бошқа мавзулар таҳлил қилинди ва кўриб чиқилди.