Тожикистон ва Ўзбекистон сув соҳасида ҳамкорлик қилади
Суғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Хамроевни қабул қилди.
Минтақанинг сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинган йиғилишда Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазири Далер Жума иштирок этди.
Учрашув давомида вилоят раиси Сўғд вилоятига ташриф буюрган меҳмонларни қутлади ва Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев сиёсати асосида мамлакатларимиз дўстона муносабатларни давом эттираётгани ва барча соҳаларда самарали ҳамкорлик қилаётганини қўшимча қилди.