Португалия махсус вакили Душанбеда

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Исматулло Насредин Душанбе шаҳрида Португалия махсус вакили Педро Моитиню де Алмейда билан учрашди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашув давомида томонлар давлатлар ўртасидаги икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.