Консуллик соҳаидаги ҳамкорлик истиқболлари
Истанбул шаҳрида Тожикистон Республикаси Бош консулининг Туркия Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ваколатхонаси раҳбари Айше Сӯзен Услуер билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашувда иқтисодий, инвестициявий, туризм ва консуллик соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ҳамда Тожикистон Республикаси фуқароларининг Туркиядаги муаммоларини ҳал этишга ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар.