Стратегик тадқиқотлар маркази ЮНИСЕФ билан соҳавий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилади

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази директори Хайриддин Усмонзоданинг Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ЮНИСЕФ минтақавий маслаҳатчиси Марио Москер билан учрашувида ўсмирлар дуч келадиган заифликлар ва хавф-хатарларга қарши ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр билдирилди.
Стратегик тадқиқотлар маркази ЮНИСЕФ билан соҳавий тадқиқотлари соҳасида ҳамкорлик тажрибасига эга ва келажакда самарали ҳамкорликка тайёр эканлиги таъкидланди.
Марио Москер стратегик тадқиқотлар марказининг таҳлилий фаолияти ва ижтимоий масалалар бўйича кейинги режалаштирилган тадқиқот дастури тўғрисида маълумот олишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. ЮНИСЕФ ўсмирлар муҳитидаги мавжуд муаммоларни ўрганишда ҳамкорлик қилишга тайёр экани таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар болалар фаровонлиги масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.