Тожикистон Республикаси Олий иқтисодий суди, Бош прокуратураси ва Миллий гвардиясида янги кадрлар тайинланди

29 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий иқтисодий суди, Бош прокуратураси ва Миллий гвардияси раҳбарлик ҳайъатида кадрлар алмашинувини амалга оширди.
Тожикистон Республикаси Президенти фармонлари билан Душанбе шаҳри иқтисодий суди раиси ва Хатлон вилояти иқтисодий суди судяси тайинланди.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти фармонлари билан Азаматзода Баҳриддин Вайсиддин Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қӯмондонининг биринчи ӯринбосари – Бош штаб бошлиғи, Бобозода Лутфулло Нусратулло Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қӯмондонининг қӯшин орти бӯйича ӯринбосари, Давлатзода Талбидаги Халифа Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қӯмондонининг жанговор ва махсус тайёргарлик бӯйича ӯринбосари этиб тайинландилар.
Тожикистон Республикаси Миллий гвардиясининг бир қатор бошқармалари бошлиқлари ва айрим ҳарбий қисмлари командирлари вазифасига етук ҳарбий кадрлар тайинланишди.
Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ӯринбосари ва ӯринбосарларини вазифадан озод этиш ва тайинлаш тӯғрисидаги таклифларига Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси томонидан 2024 йилнинг 28 февралида розилик берилди ва бугун бу борада Тожикистон Республикаси Президентининг фармонлари имзоланди.
Тожикистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, малакали кадрлар ҳисобидан Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасининг учта бошқармаси бошлиқлари тайинланди.
Мазкур тузилмалар фаолиятини сарҳисоб қилар экан, Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Олий иқтисодий суди, Бош прокуратураси ва Миллий гвардияси раҳбарияти диққатини қонун устуворлигини таъминлаш, ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларига қарши курашиш, кадрларни тӯғри танлаш ва тайинлаш, техник билимлар савиясини ошириш, жиноятчилик ва тинчлигу осойишталикка халал берадиган таҳдиду хатарларнинг олдини олиш, аниқлаш ва ошкор этишга қаратиб, қонун ва органлар фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатлар доирасида хизмат вазифаларини бажариш бӯйича қатъий топшириқлар берилди.