Тадбиркорлик фаолиятининг бугунги ҳолати муҳокама қилинди
Тожикистон Республикаси Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети Раиси Султон Раҳимзоданинг маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувида мамлакатдаги тадбиркорлик фаолиятининг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.
“Ховар” ТМАА республика Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш комитетига таяниб маълум қилишича, учрашувдан кўзланган мақсад комитетнинг мамлакатда сармоя жалб этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишидаги режаларини муҳокама қилишдан иборат эди.
Учрашувда тадбиркорларнинг ўз фаолиятидаги муаммолари, уюшмаларнинг маҳаллий ширкатлар билан фаолият тизими, тадбиркорлик фаолияти ҳамда тижорат ва сармоявий муҳитни яхшилаш орқали сармоя жалб этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш мақсадида комитет раиси томонидан бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маҳаллий ширкатлар фаолиятини рақамлаштириш ҳамда комитет ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўналишидаги зарур таклифлар киритилди.