Вазир Бош котиб билан учрашди
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Саудия Арабистони Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳо билан учрашди, дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги.
Мулоқотда Тожикистон Республикаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасида барча соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, 2024 йилда Тожикистонда ўтказилиши кўзда тутилган халқаро тадбирлар ва конференциялар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Фаластиндаги инқирозли ҳолат ва Афғонистондаги гуманитар вазият юзасидан фикр алмашдилар.