Лоиқ Қудбиддинов – олтин медални қўлга киритди
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган дзюдо кураши бўйича Европа кубоги очиқ мусобақаларида ёш тожик паҳлавони Лоиқ Қудбиддинов 60 килограммгача бўлган вазнда олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Тожикистон Дздюдо федерацияси хабар беради.
Ёш спортчи биринчи босқичда Озарбайжон вакили Ниҳаб Раҳимов ва иккинчи босқичда грузин курашчиси Сандро Шарипашвилини мағлубиятга учратди. Лоиқ Қудбиддинов чорак финалда белгиялик Ларс Кинт ва ярим финал босқичида грузин дзюдочиси Лука Даташвилини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.
Лоиқ финал баҳсида қирғизистонлик спортчи Адис Орозмаматов устидан ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади. Тожик спортчиси шарафига Тожикистон Республикаси байроғи юксакка кўтарилиб, Тожикистон Миллий мадҳияси янгради.