Тожикистон-2024 чемпионати ўйинлари тақвимига қуръа ташланди

7 март куни Душанбе шаҳрида Олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон-2024 чемпионати ўйинлари тақвимига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Тожикистоннинг ўттиз учинчи чемпионатида 12та клуб – «Истиқлол», КМВА (ҳар иккиси Душанбе), «Равшан» (Кӯлоб), «Эсхата», «Хуҷанд» (ҳар иккиси Хужанд), «Ҳосилот» (Фархор), «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода), «Вахш» (Бохтар), «Куктош» (Рӯдакиӣ), «Панҷшер» (Жалолиддин Балхиӣ), «Истаравшан» (Истаравшан) ва «Барқчӣ» (Ҳисор) иштирок этади.
Тожикистон чемпионатининг янги мавсуми икки босқичда ўтказилади ва ҳар бир жамоа ўз майдонида ва рақиб майдонида куч синашади. Умуман, мавсумда ҳар бир команда 22та учрашув ўтказади. 2024 йил мавсумида Олий лигада охирги ўринни эгаллаган жамоа Биринчи лигага йўл олади ва чемпионатда ўн биринчи ўринни эгаллаган жамоа Тожикистон-2024 ўйинлари Биринчи лигасида кумуш медални қўлга киритган жамоа билан ўтиш ўйинлари ўтказади.
Олий лига жамоалари ўртасидаги ўттиз учинчи Тожикистон чемпионати 6 апрел куни бошланади.