Миллат пешвоси Ӯзбекистон Бош вазирини қабул қилди

11 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иқтисодий ва савдо ҳамкорликлари бӯйича ҳукуматлараро қӯшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюрган Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири муҳтарам Абдулла Ариповни қабул қилди
Учрашувда икки давлат ӯртасидаги дӯстлик, ҳамкорлик ва шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига доир бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтадиган Иқтисодий ва савдо ҳамкорликлари бӯйича ҳукуматлараро қӯшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.
Икки томонлама савдо айланиши ҳажмининг ӯтган йилда 504 миллион АҚШ долларига етказилгани ҳақида эслатиб ӯтилиб, бу кӯрсаткични икки баравар кӯпайтириш учун имконият ва захиралар мавжудлиги таъкидланди.
Бу жараёнда саноат, қишлоқ xӯжалиги, энергетика, жумладан, «яшил энергия» ишлаб чиқариш ва «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масаласига катта эътибор қаратилди.
Илмий-техник ва маданий -маърифий алоқаларни кенгайтириш йӯлларини кӯриб чиқиш мулоқотнинг асосий мавзуларидан бири бӯлди.