Миллат пешвоси Маданият вазирлиги биноси қурилиш ишларини бошлаб берди

13 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги биноси бунёд этилиши лойиҳаси билан танишиб, қурилиш ишларини бошлаб бердилар.
Маданият вазирлигининг маъмурий биноси 18 қават, 80та иш кабинети ва ертӯладан иборат бӯлиб, янгича дизайн ва ӯзига хос миллий меъморий услубда Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита дастур ва топшириқлари асосида бунёд этилади.
Лойиҳага кӯра, бинонинг биринчи қаватида 500 ӯринли катта мажлислар зали, 180 ӯринли кичик мажлислар зали, иш кабинетлари ва ёрдамчи хоналар жойлаштирилади.
Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигининг янги маъмурий биноси Душанбе шаҳрининг Исмоил Сомоний ноҳиясида жойлашиб, унинг умумий ер майдони 7 минг 712 метр квадрат ва бино қурилиши майдони 3 минг 644 метр квадратни ташкил қилади.
Маъмурият иш хоналари учинчи қаватда жойлашиб, бино ертӯласи транспорт воситалари учун автураргоҳ ва вазирликка бӯйсунувчи нашриёт муассасалари учун мӯлжалланган.
Иншоот буюртмачиси Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг “Ҳукумат иншоотларини қуриш дирекцияси” давлат муассасаси ва пудратчи “Оби ҳаёт” масъулияти чекланган жамиятидир.
Юқори қаватларда барча замонавий шароитлар билан жиҳозланган кенг ва барҳаво иш хоналари жойлаштирилиши кӯзда тутилган.
Қурилиш ишлари якунланиб, кӯркам ва замонавий бино фойдаланишга топширилгач, вазирликнинг барча бошқарма, бӯлим ва бӯлинмалари ҳамда тасарруфидаги муассасалар битта маъмурий бинода жойлаштирилади.
Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигининг кӯркам ва ҳашаматли биноси қурилишининг бошланиши Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг маданият соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, мазкур тармоқ ривожи учун доимий ғамхӯрлик кӯрсатаётганидан далолатдир.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Маданият вазирлигининг янги биноси лойиҳаси билан танишув чоғида, мазкур иншоот қурилишида юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш ва уни 2 йил муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан мутасаддиларга аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.