Саноат ва янги технологиялар вазирлиги янги биносининг бунёд этилишига тамал тоши қӯйилди
13 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги янги биносининг бунёд этилишига тамал тошини қӯйиб, иншоот лойиҳаси билан танишдилар.
Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг янги биноси 16 қават ва ертӯладан иборат бӯлиб, 14та мажлислар зали, 500 ӯринли барҳаво зал ва 200 ӯринли ошхонага эга бӯлади.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон соҳанинг тегишли мутасаддиларига янги иншоотни замонавий меъморий услубни инобатга олган ҳолда сифатли, иш ва хизмат кӯрсатиш учун қулай ҳамда белгиланган муддатда қуриб, фойдаланишга топшириш юзасидан топшириқ берди.
Янги бинода Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ходимларига тадбиркорлар ва сармоячиларга юқори савияда хизмат кӯрсатиш ва саноат корхоналари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун замон талабларига мувофиқ имкониятлар яратилади.
Саноатни ривожлантириш йиллари доирасида Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги янги биносининг бунёд этилиши ва фойдаланишга топширилиши Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг соҳа ходимлари ва мутахассисларига арзирли совғасидир.
Давлат бошлиғининг Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган изчил топшириқларини бажариш билан Душанбе шаҳрида бунёдкорлик ишларини мустаҳкамлаш намунали таъминланмоқда.
Янги бино шаҳарсозлик ташаббусининг давоми сифатида пойтахтни икки баравар обод этишга хизмат қилади ҳамда Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг барча ходимларини бир жойда жамлаб, иш фаолиятини юқори савиядаги хизмат кӯрсатиш шароитида юритиш имконини беради.
Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг янги биноси Душанбе шаҳрининг бош режаси асосида 65 сотих майдонда икки йил муддатда қурилиб, унинг саҳни лойиҳа талаботига кӯра обод ва кӯркам этилади.