Маориф ва илм вазирлигининг янги маъмурий биноси қурилади

13 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлигининг маъмурий биноси қурилишига тамал тошини қӯйишди.
Янги иншоот лойиҳаси билан танишув чоғида, маълум қилишларича, вазирликнинг асосий биноси 18 қават ва ертӯладан иборат бӯлиб, лойиҳа шаҳарсозликнинг замонавий талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланган. Шунингдек, лойиҳага биноан, иншоот алоҳида икки қаватли бинога эга бӯлиб, унда 420 ӯринли ошхона ва 640 ӯринли барҳаво мажлислар зали қурилади.
Янги бинода 4та лифт қурилиши назарда тутилган бӯлиб, вазирлик ходимлари учун барҳаво иш кабинетлари, кенг имкониятлар ва соҳанинг замонавий технологияларига эга маслаҳат заллари қурилади. Маориф ва илм вазирлиги янги биноси қурилиши вазирлик марказий аппарати ходимлари учун замонавий иш шароити ва имкониятларини яратибгина қолмасдан, балки ундан мазкур идорага тегишли тузилмалар ҳам жой олади. Лойиҳанинг бундай ишлаб чиқилиши иш сифатлилигини таъминлаш, фаолиятни давр талабига мос равишда олиб боришга ҳисса қӯшади.
Жумладан, қурилиш тугагач, бино ертӯласида нашрияларни чоп этиш маркази, техник ва ёрдамчи ҳужралар жойлашади. Янги бинода, шунингдек, Истеъдодларни топиш ва ривожлантириш республика маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникациялар республика маркази, Халқаро дастурлар маркази, Тожикистон Таълим академияси, «Маърифат» давлат унитар корхонаси, «Душанбе шаҳри полиграф комбинати» давлат унитар корхонаси, Қӯшимча таълим муассасалари республика маркази ҳамда вазирликнинг шаҳар бошқа жойларида фаолият юритаётган тузилмаларига жой берилади. Бу тадбир ишлар шарт-шароити яхшиланишига ҳисса қӯшади.
Лойиҳа билан танишув чоғида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бинони 3 йилда фойдаланишга топшириш, ишлар ижроси чоғида юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш ва иншоот атрофини кӯкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш борасида аниқ топшириқлар берди.