“Тожикистон – азиз юртим” республика танловининг йиғилиши бўлиб ўтди
Тожикистон Бош вазири ўринбосари раислигида “Тожикистон – азиз юртим” республика танловининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Душанбе шаҳрида мамлакат бош вазири ўринбосари, “Тожикистон – азиз юртим” Республика танлов комиссияси раиси Дилрабо Мансурий раислигида Республика танлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Ховар” ТМАА.
Танлов комиссияси таркибида – Тожикистон Республикаси Маданият вазири ва комиссиянинг бошқа аъзолари иштирок этдилар.
Йиғилишда танлов комиссияси раиси Дилрабо Мансурийнинг таъкидлашича, “Тожикистон – азиз юртим” республика танлови, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳомийлиги ва қатъий назоратида, уни тайёрлаш ва юқори савияда ўтказиш зарурати тегишли тузилмалардан юксак масъулият ҳиссини талаб қилади.