“Сув –барқарор ривожланиш учун, 2018-2028 йиллар”га тайёргарлик
“Сув –барқарор ривожланиш учун 2018-2028 йиллар ” халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги бўйича учинчи халқаро юқори даражадаги конференцияга тайёргарлик бўйича брифинг.
Бугун Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида “Сув барқарор ривожланиш учун 2018-2028 йиллар” халқаро ҳаракат ўн йиллиги бўйича учинчи юқори даражадаги халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брифингда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Исматулло Насриддин, Султон Раҳимзода, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ходимлари, ҳамда журналистлар иштирокида бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ овози Тожик ” радиоси мухбири Нушофарин Олимова хабар бермоқда.
Брифингни Исматулло Насреддин бошлаб, конференция ўтказилиши ва Тожикистоннинг сув соҳасидаги ўрни ҳақида гапирди. Агар бир неча йил аввал сув муаммосининг олдини олиш ҳақида гапирган бўлсак, бугун бу борада чора кўриш мажбурий ва зарур бўлиб қолди ва режаларни тезроқ амалга оширишга киришишимиз керак”. Брифингнинг бошқа мезбонлари ҳам Тожикистон ташаббусларининг аҳамияти ҳақида гапириб, уларнинг сув ва иқлим муаммоларини ҳал қилишдаги ўрни ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Якунда брифинг иштирокчилари ва мухбирлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.