ХУРОСОН НОҲИЯСИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИҚ РЕЖАСИ БИР КУНДА БАЖАРИЛДИ
1 апрел куни Хуросон ноҳиясида аҳоли ва ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирокида бўлажак аскарларни Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафига кузатиш маросими бўлиб ўтди ва ноҳия баҳорги чақириқ маъракасининг биринчи кунида режани 100 фоизга бажарди.
Тадбирда ноҳия раҳбарияти Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ёшларни ҳарбий хизматга жалб қилиш, миллий ўзига хослик ва ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш бўйича дастур ва топшириқларини ўз вақтида бажаришга доир фикр билдирди.
Йиғилишда 15 нафар ёшларга электр пайвандчиси гувоҳномаси ва 73 нафар бўлажак аскарга ҳайдовчилик гувоҳномаси топширилди.