МАРКАЗИЙ КУТУБХОНАСИ ЁНИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
Шу куни Спитамен ноҳиясида ҳам 70 нафар ватанпарвар ёшлар Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун сафарбар этилдилар. Шу муносабат билан Спитамен ноҳияси Марказий кутубхонаси ёнида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ёшларнинг масъулияти ва фуқаролик қарзи бўлиб, мамлакат сарҳадларини муҳофаза қилиш ҳар бир ор-номусли йигитнинг олий бурчи бўлиши кераклиги таъкидланди.
Оддий аскар Алимардонзода Алимардон ва аскар онаси Абдунабиева Гулмера сўзга чиқиб, мамлакатимиз фазосида ҳукм сураётган тинч-осойишта муҳит ва сиёсий барқарорликка шукроналик билан Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилишни Онага хизмат қилиш деб атади.
Тадбир сўнгида йиғилганлар эътиборига маданий дастур тақдим этилди.